Bosh sahifa » 2007 Sentyabr 7 » КАСАЛЛИК САБАБЛАРИ
10:20 КАСАЛЛИК САБАБЛАРИ | |
Интернет сайтларидан бирида касалликларнинг руҳий сабаби келтирилган. Қуйида ана шу ҳақда ўқийсиз...Пиёнисталик - ёлғизликни, ҳеч кимга керак эмасликни ҳис қилиш, яшашни истамаслик, эътибор ва меҳрни етарлича олмаслик туфайли келиб чиқади. Аллергия - ўз кучига ишонмаслик, бошдан ўтказилган тушкун кайфият, қўрқув ҳисси. Лоқайдлик, руҳсизлик - ҳиссиётларни "бостириш", қўрқув, ҳадик, шахсий "мен"ини бостириш, бепарволик. Аппендицит - қўрқув, ҳаётдан қўрқиш. Артрит, подагра - атрофдагилар томонидан меҳр кўрсатилмаслиги, ўзига кескин танқидий қараш, хафа бўлиш ҳисси, кучли қаҳр-ғазаб. Астма (кўксов) - бўғувчи муҳаббат, ҳиссиётларни бостириш, ҳадиксираб яшаш, кўз тегиши. Уйқусизлик - қўрқув, ҳадик, айбни ҳис қилиш ҳисси, ишончсизлик. Қутуриш - сувдан қўрқиш, тажовузкорлик. Кўз касалликлари - ғазабланиш, кайфиятнинг ёмон бўлиши. Ошқозон касалликлари - қўрқув. Тиш оғриғи - узоқ вақт бир қарорга келолмай қийналиш, аниқ ва кескин қарор чиқара олмаслик. Оёқ оғриғи - келгуси ишлардан, тан олмасликларидан қўрқиш, ёшликда олинган жароҳатларга кучли боғлиқлик. Бурун касалликлари - кучли хафагарчилик, ўзининг кераксизлигини ҳис қилиш, ҳеч ким сезмаётгани ва жиддий қабул қилмаётганидан сиқилиш, ўзганинг ёрдамисиз бирор иш қила олмаслик. Жигар касаллиги - ғазаб, доимий хафа бўлиб юриш, ҳамиша ўзини оқлашга уриниш, доимий нохуш кайфият. Буйрак касалликлари - зерикиш, ўзидан жаҳлланиш, ўзини қаттиқ танқид қилиш, ҳиссиётларнинг етишмаслиги, кўнгил қолиши, омадсизлик, бирор ишни уддалай олмаслик, воқеа-ҳодисаларга худди ёш болалардек муносабат билдириш, мағлубиятлар. Бел оғриғи - моддий таъминот сабабли ҳиссий қўллаб-қувватлаш ва меҳр-муҳаббатнинг бўлмаслиги, ҳадиксираш. Тизза оғриғи - мағрурлик, калондимоғлик ва қўрқув. Турли яралар ва оғриқлар - бировларга нисбатан яширин ғазаб. Сўгаллар - кўз тегиши ва ҳасад. Бронхит - тортишувлар, оиладаги нотинчлик ва кескин салбий муҳит. | |
|
| |
| Jami izohlar: 0 | |
Интернет сайтларидан бирида касалликларнинг руҳий сабаби келтирилган. Қуйида ана шу ҳақда ўқийсиз...